АсосийJinoyat

​Танишини 13 000 АҚШ долларига “ухлатган” фирибгар қўлга олинди

'​Танишини 13 000 АҚШ долларига “ухлатган” фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Пискент туманида яшовчи А.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 9 сентябрь куни туман марказида муқаддам судланган М.У. исмли таниши унга “Темир йўл” қурилиш фирмаси тендерини ютиб олишини айтиб, алдов йўли билан 13 000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида М.У. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар