Франция вино ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги энг етакчи мамлакат мақомини яна ўзига қайтариб олди, дея хабар бермоқда kun.uz Associated Press ахборот агентлиги маълумотига таянган ҳолда.
Францияда 2014 йилда 46,2 миллион гектолитр – яъни, 6 миллиард шиша ҳажмда вино тайёрланиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги натижаларга нисбатан 10 фоизга кўп.
2012 ва 2013 йилларда вино ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда биринчи бўлган Италияда эса 2014 йилда ҳосил кам бўлгани муносабати билан 44,4 миллион гектолитр вино ишлаб чиқарилади.
2014 йилда 37 миллион гектолитр вино тайёрлаши кутилаётган Испания эса учинчи ўринни эгаллаб турибди. Испанлар вино ишлаб чиқариш бўйича 2013 йилда 2-ўринни эгаллашган эди.
Умуман, 2014 йилда жаҳон бўйича 271 миллион гектолитр вино ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.





