2018 йилнинг 1 декабрь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туман Н.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 30 ноябрь куни 2 номаълум қиз “Ойбек” МФЙда унинг бирга яшовчи 7 ёшли қизининг қулоғидаги бир жуфт зиракларини ечиб, олиб кетганликларини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зафаробод туман Иқтисод касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчилари Д.Ж. ва М.И. исмли қизлар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






