Аргентинада балиқчи қалмоқ ёрдамида чўкаётган қизчаларни қутқарди, дея хабар қилди Clarin нашри.
Воқеа Буэнос-Айреснинг Хенераль-Альварадо муниципалитетидаги пляжда содир бўлган. Эрнан Мария Галарца (Hernan Maria Galarza) балиқ тутаётиб, шу атрофда уч қизалоқ йўқолганини эшитади. У тўлқинларга қараб туриб, шубҳали предметларни кўриб қолади. Кейин эса бу предмет эмас, йўқолган қизалоқлар эканини англайди.






