АсосийJinoyat

Самарқандда фуқаро ИИБ ходимига қасддан жароҳат етказди

'Самарқандда фуқаро ИИБ ходимига қасддан жароҳат етказди'ning rasmi

Шу йилнинг 24 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи, маст ҳолда бўлган М.Ю. шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Пастдарғом тумани ИИБ ходимини ҳақорат қилиб, чап пешона соҳасига тош билан уриб жароҳат етказган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Натижада ходимга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. М.Ю. эса ушланган.

Ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар