АсосийJamiyat

Тошкентда 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси қўлга олинди

'Тошкентда 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси қўлга олинди'ning rasmi

Маълумки, жорий йилнинг 18 январида тахминан соат 10.30 да "Самара-Шымкент" автойўлининг 1068-километрида “Kassbohrer” русумли автобус ёниб кетиб, унда бўлган 57 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 52 кишини ҳалок қилган.

Ушбу автобус Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига етиб келмасдан терговдан яширинган 46 ёшли Қозоғистон Республикаси фуқароси О.М.га тегишли бўлган. Қозоғистон Республикасида у Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 348 моддаси 4 қисми бўйича айбланади.

Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, 2018 йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида олиб борилган тезкор-қидирув ишлари давомида давлатлараро қидирувда бўлган О.М. қўлга олинди.

22 ноябрь куни О.М. унинг экстрадицияси тўғрисидаги қарор қабул қилинишигача Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББга жойлаштирилди.

Қўлга олинган шахсни Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топшириш тартиби Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро ҳуқуқий келишувларга мувофиқ амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар