Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионати мусобақасида норвегиялик Магнус Карлсен ва америкалик Фабиано Каруана ўзаро баҳс олиб борди, деб хабар қилди ТАСС нашри.
Шахмат қироли тожи учун кечган курашда Норвегия вакили Магнус Карлсен ғалаба қозонди. Кетма-кет 3 та партияда ҳам ғалаба қозонган Карлсен 4-партияга ҳожат қолдирмади. Шундай қилиб, 27 ёшли шахматчи 2013 йилдан бери эгалик қиладиган шахмат тожини яна ўзида сақлаб қолди.






