Афғонистон расмийлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлигида Швейцариянинг Женева шаҳрида ташкил этилган конференция якунига етди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Унда Афғонистондаги нотинч вазият ва уни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусида муҳокамалар бўлиб ўтган. Тадбир давомида хорижий мамлакатлар ҳарбийларини Афғонистондан чиқариб юбориш ҳам кўриб чиқилди. Учрашув иштирокчилари мамлакатда тинчлик ўрнатилиши учун ёрдам кўрсатишни ваъда қилишган.






