АсосийDunyo

Марсель аҳолиси эвакуация қилишни талаб қилмоқда

'Марсель аҳолиси эвакуация қилишни талаб қилмоқда 'ning rasmi

Франциянинг Марсель шаҳри аҳолиси бундан 3 ҳафта олдин содир бўлган турар жой биносини қулаши билан боғлиқ фожиадан сўнг оммавий эвакуацияни талаб қилишмоқда, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Бугунги кунда шаҳарда 200 га яқин эски уйлар бор, улардан 1,5 минг нафар фуқаролар бошқа жойларга кўчирилган. Шаҳарнинг шимолий ҳудудида яшовчи одамлар эса тезроқ кўчирилишларини талаб қилишмоқда. Аҳоли уларнинг уйлари ҳам тез орада қулашидан хавотирда. Ҳукумат шаҳардаги яшаш шароитини яхшилаш чора-тадбирларини кўриб чиққан. Лойиҳани амалга ошириш учун эса 600 миллион евро ажатиш лозим.

    Бошқа янгиликлар