Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва туман (шаҳар) давлат хизматлар маркази томонидан шаҳар ва туман марказларидан олис ҳудудларда жойлашган аҳолига сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатиш учун марказларга “Дамас” автомашиналар орқали кўрсатилмоқда эди.

Эндиликда, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида янада қулайликлар яратиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига компьютер, принтер, сканер ва интернетга уланиш мосламаларига эга автобус ажратиб берилиб, мобиль давлат хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.
Бу ҳақида Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси маълум қилмоқда.

Автобусда нотариус, ФҲДЁ ходимларининг фуқароларга хизмат кўрсатиши учун ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни қабул қилиш кассасининг мавжудлиги аҳолига тез ва қулай давлат хизматини кўрсатишга имкон яратмоқда.

Жумладан, Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Нукус шаҳар давлат хизматлар маркази томонидан Нукус шаҳрида марказий Деҳқон бозор ҳудудида аҳолига 30 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Айни кунларга келиб, Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ушбу автобусни Қорақалпоғистоннинг энг олис ҳудудларига сайёр тартибда мобиль давлат хизматларини кўрсатиш учун сафарбар қилмоқда.







