Жорий йилнинг 30 ноябрь куни кечаси ва 1 декабрь куни тонгда "Қамчиқ" довонининг А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлида кучли қор ёғиши кузатилади.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 м.ни ташкил қилади. Шамол тезлиги 18-23 м/с.гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.
"Об-ҳавонинг кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.






