АсосийJamiyat

Сайёр судда 10 нафар оила яраштирилди

'Сайёр судда 10 нафар оила яраштирилди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ажралиш ёқасига келиб қолган 50 нафардан зиёд оила иштирокида сайёр суд ўтказилди. Бу ҳақда Дин ишлари қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, вилоят, туман, шаҳар судлари раислари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги масъуллари иштирок этишди. Учрашув давомида йиғилганларга оиланинг муқаддас даргоҳ экани, арзимаган сабаблар билан оила деб аталмиш мустаҳкам қўрғонни қулатиш ҳар жиҳатдан нотўғри экани ҳаётий мисоллар билан атрофлича тушунтирилди.

Ўтказилган сайёр суд ва олиб борилган профилактик суҳбат натижасида 10 нафар оилани яраштиришга эришилди.

    Бошқа янгиликлар