НАТОга аъзо давлатлар орасида Словения биринчи бўлиб миллий армияга аёл кишини қўмондон этиб тайинлади, деб хабар берди Segodnya.ua нашри.
Энди Словения Қуролли кучлари Бош штабига генерал-майор Аленка Эрменк бошчилик қилади. Ушбу қарор ҳукумат аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган. Мудофаа вазирлиги келгуси 5 йил мобайнида армияни ривожлантириш стратегиясини тузиб чиққан.






