Индонезияда ўтган ойда ҳалокатга учраган "Lion Air" компаниясига тегишли Боинг 737 самолёти учувчининг айби билан фалокатга учраган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда NBC News нашри.
Мутахассислар воқеа юзасидан олиб борган текширувлардан сўнг ушбу хулосага келишган. Денпасара-Жакарта йўналишидаги рейсда ҳам муаммога дуч келишган. Аммо механик кейинги парвозларда бу муаммони бартараф этмаган.
- Бизнинг фикримизча, учувчи носозликка қарамай, Жакартадан парвозни давом эттиришга қарор қилган, дейди Миллий транспорт хавфсизлиги қўмитасининг ҳаво ҳодисаси бўлими бошлиғи Нуркахио Утомо.






