АсосийDunyo

Афғонистонда болалар сотилмоқда

'Афғонистонда болалар сотилмоқда 'ning rasmi

Афғонистонда оилалар очарчиликдан қутулиш учун ўз фарзандларини сотишга мажбур бўлишмоқда, дея хабар берди Day.Az нашри.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлари Ташкилотининг Болалар жамғармаси берган сўнгги баёнотида эълон қилди. Берилган маълумотларга кўра, сўнгги 4 ой ичида Ҳирот ва Боғдис вилоятларида 160 дан ортиқ болалар сотилган. Ҳисоботда қайд этилишича, ушбу ҳудудларда 80 фоиз оилалар қарздорликка эга. Улар болаларини сотиш эвазига қарзларидан ва очликдан қутулишмоқда. Айни вақтда Афғонистонда 3,5 миллион одам гуманитар ёрдамга муҳтож. 2019 йил охирига бориб эса мамлакатда оч болалар сони 600 мингга етиши тахмин қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар