АсосийJamiyat

Комил Алламжонов янги лавозимдаги вазифалари ҳақида сўзлади

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган Комил Исмоилович Алламжонов янги жамоа билан илк учрашуви ҳақида Facebook‘даги саҳифасида ёзди.

Жамоага янги раҳбарни Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Анварович Қўчқоров таништирди.

"Ҳаяжонли ва масъулиятли лаҳзалар. Оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти, уларнинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги роли ва ҳиссаси беқиёс. Мамлакатимиз раҳбари юртимизда сўз эркинлигига катта эътибор қаратмоқда ва бу борада ўз ҳиссамни қўшиш мен учун шараф ва масъулиятли вазифадир.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентилиги раҳбарлигини менга ишониб топширишар экан, мен ушбу муассаса журналистлар фаолиятининг эркинлигини кафолатловчи ҳамда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантиришга кўмаклашувчи ташкилот сифатида шаклланишига бор кучимни сафарбар этишга ҳаракат қиламан, , - деди Комил Алламжонов.

Шунингдек, ЎзМАА раҳбари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ОАВ ҳақидаги фикрларидан иқтибос келтирди ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги уларни ҳаётга кенг татбиқ этиши кераклигини алоҳида таъкидлади: “... олдимизда оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг мураккаб ва масъулиятли фаолиятларини муносиб баҳолаш, соҳани янада ривожлантиришга эътибор қаратиш каби муҳим вазифалар белгиланган”.

“Биз нашриёт, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда ошкоралик, объектив таҳлил ва танқидий муҳитни, шунингдек, журналистларимизнинг хориж манбаларидан кенг фойдаланиш имкониятларини оширишни қўллаб-қувватлаймиз.

“ОАВ фақатгина тилда эмас, ҳақиқатда ҳам тўртинчи ҳокимиятга айланиши лозим”.

    Бошқа янгиликлар