АсосийJamiyat

Самарқандда 100 дона заргарлик буюмлари яширинчи олиб кирилаётганда тўхтатилди

'Самарқандда 100 дона заргарлик буюмлари яширинчи олиб кирилаётганда тўхтатилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Божхона бошқармасининг матбуот хизмати маълумотига кўра Самарқанд шаҳридаги халқаро аэропортга “Истанбул-Самарқанд” рейси билан учиб келган фуқаро Д.М. яшил йўлак орқали ўтар экан, белгиланган нормалардан ортиқча қимматбаҳо метал-кумушдан ясалган 100 дона умумий вазни 336,7 гр. бўлган узук ва сирғаларни яширинча олиб кирмоқчи бўлгани аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.

Самарқанд вилояти Маъмурий суди фуқаро Д.М.нинг ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, фуқаро Д.М. нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси қўлланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Шунингдек, жами баҳоси 8,4 млн. сўмлик кумушдан ясалган тақинчоқлар тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар вазни 65 гр.гача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини шахсий эхтиёжлари учун божсиз олиб киришлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар