Австралиянинг Сидней шаҳри аҳолиси электр таъминотидан бутунлай узилиб қолди, дея ъхабар қилмоқда 5-tv.ru нашри.
Сабаби, ушбу ҳудудда ёғаётган ёмғир дарёларни ўзанидан чиқишига ва тошқинлар келиб чиқишига олиб келган. Сув тошқини темирйўл вокзаллари, турар жой биноларига зарар етказган. Автомобиль йўлларида кўплаб ҳалокатлар содир бўлмоқда. Сиднейда 9 киши тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. 1 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди.






