АсосийDunyo

Украинада ҳарбий ҳолат режими жорий этилди

'Украинада ҳарбий ҳолат режими жорий этилди 'ning rasmi

Украинада хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг тавсиясига биноан, мамлакатда бир ой муддат учун ҳарбий ҳолат жорий этилди, дея хабар қилмоқда Ria.ru нашри.

Президент Пётр Порошенко ушбу ҳолат ҳақидаги фармонини имзолади. Ушбу ҳужжатга Олий Рада депутатлари томонидан овоз берилган. Украина конституциясига кўра, Миллий хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши ҳарбий ҳолат киритиш бўйича таклиф беради. Шундан сўнг уни президент қўллаб-қувватлаб, махсус фармон чиқариши керак бўлади. Айни вақтда Украина армияси тўлиқ жанговор шай ҳолатга келтирилган.

    Бошқа янгиликлар