27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида «PROlogue-2018» Халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан, театр атрофидаги қатор кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун соат 17.00дан 20.00гача вақтинчалик берк бўлади:
Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;
Буюк Турон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
Зарафшон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
Бухоро кўчаси – Зарафшон кўчасидан Амир Темур кўчасигача.

«Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», - дейилади Пойтахт ИИББ хабарида.






