Европа атроф-муҳит агентлиги берган маълумотларга кўра, собиқ Югославия – ҳозирги Македония Республикаси Европадаги энг ҳавоси ифлосланган мамлакат ҳисобланади, дея хабар қилмоқда RT.com нашри.
Автолуловлар ва заводлардан чиқаётган тутун туфайли ҳаводаги заҳарланиш даражаси меъёридан 10 баробар кўп. Ҳозирда Македония зарарли туман билан қопланиб бормоқда, дейиш мумкин. Пулмонологлар одамларга вазият қанчалик жиддий эканини ва эҳтиёт чораси кўриш лозимлиги хақида тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.






