АҚШнинг Калифорния штатида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ўрмон ёнғинлари деярли бартараф этилди, дея хабар бермоқда Россия 24 нашри.
Бу штатнинг замонавий тарихидаги энг вайронакор ўрмон ёнғини сифатида қайд этилмоқда. Аланга 62 минг гектар майдонни эгаллаб олган ва умумий ҳисобда 14 мингдан ортиқ уйни вайрон қилган. Табиий офат қурбонлари сони 85 кишини ташкил этади. Оловнинг 95 фоизи ўчирилган бўлиб, ҳозирда бедарак йўқолганлар ва жасадларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.






