АҚШда икки мактаб ўқувчиси самолётни олиб қочишди, дея маълум қилди Вести нашри.
Юта штатида бошқа штатдан келган икки йигитча аввалига тракторни ўғирлаб қочишади. Аэродромга келгач эса биринчи учраган енгил моторли самолётга ўтиришади. Улар шоссега чиқишгач, полиция қонунбузарларни ушлайди. Шундай бўлишига қарамай, ўсмирлар старт нуқтасидан 50 км. узоқликка учишга улгуришган.






