АсосийDunyo

Трамп Саудия Арабистонига хайрихоҳ эканини билдирди

'Трамп Саудия Арабистонига хайрихоҳ эканини билдирди 'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп саудиялик журналистнинг ўлимига оид барча можароларга қарамасдан, Қўшма Штатлар Саудия Арабистони билан ишончли ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканини билдирди, деб хабар қилди РИА Новости нашри.

Президент Жамол Қошиқчининг ўлимига дахлдор Саудия Арабистонининг 17 нафар мансабдор шахсларига нисбатан санкциялар жорий этилганини ҳам эслатиб ўтди. Трампнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони Эронга қарши ўта муҳим курашда АҚШнинг керакли иттифоқчиси бўлиб келган.

    Бошқа янгиликлар