Ҳозирги кунга қадар тижорат банклари томонидан аҳолига Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик турларини сотиб олиш учун жами 400,0 млн. сўмдан ортиқ истеъмол кредитлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида тижорат банклари томонидан аҳолига Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик турларини сотиб олиш учун истеъмол кредитларини ажратиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда, дея хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати. Қўмита олган маълумотларга кўра, ҳозирги кунга қадар тижорат банклари томонидан аҳолига Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик турларини сотиб олиш учун жами 400,0 млн. сўмдан ортиқ истеъмол кредитлари ажратилган.
Ушбу истеъмол кредитларини ажратилиши, ички туризмни янада ривожлантириш ҳамда аҳолини мамлакатимиз бўйлаб сайёҳат қилишга бўлган қизиқишлари ортаётганлигидан далолат беради.
Тижорат банклари маълумотларга кўра, Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик турларини сотиб олиш учун ажратиладиган истеъмол кредитлари суммаси 2019 йилда жорий йилга қараганда юқори бўлиши кутиляпти, деб ёзмоқда ЎзА.






