Покистоннинг Карачи шаҳридаги Хитой консуллигига қилинган ҳужум оқибатида икки нафар полиция ходими ўлдирилгани хабар қилинган.
Элчихонага ҳужум қилганлар уч кишидан иборат бўлиб, улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳужум бўйича “Балочистон Озодлик Армияси” номли жангари ташкилот жавобгарликни ўз бўйнига олган.
Хабарларга кўра, ҳужум ҳали тўлиқ бартараф этилмаган. Жангарилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар ҳануз давом этмоқда.
23.11.2018 07:27
Покистондаги Хитой элчихонасига ҳужум уюштирилди






