Папуа-Янги Гвинеяда аёллар учун махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилди, деб хабар берди Ren.tv нашри.
Йўловчи ташувчи автобуслар фақатгина хотин-қизлар учун хизмат қилади ва унга эркаклар чиқиши тақиқланган. Мамлакат пойтахти Порт-Морсбида сўнгги вақтларда жиноят ҳамда зўравонлик ортиб бормоқда. Аксарият ҳолатларда аёллар зўравонликлардан азоб чекаётгани қайд этилган. Нодавлат ташкилот томонидан йўлга қўйилган ушбу хизматдан кўзланган асосий мақсад кўчаларда аёллар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.






