Испаниялик ҳамшира Мария Тереза Ромеро Рамос мамлакатда Эбола вирусига чалинганлар орасида даволанган биринчи одам бўлди, дея хабар беради Би-би-си телерадиокомпанияси.
Компания маълумотига кўра, унинг тўлиқ тузалиб кетганлигини тасдиқлаш учун ҳамшира яна бир нечта текширувлардан ўтиши зарур. Аввал хабар берилганидек, хавфсизлик мақсадида октябр ойининг бошларида ҳамширанинг ити карантинга олинган эди. Шифокорлар ушбу касалликнинг ҳайвонлардан одамларга ўтмайди деган ишончли маълумот йўқлигини асослашди.
Эбола вируси ҳамширада 6 октябр куни аниқланган эди. У август ойида айнан мана шу вирусдан вафот этган роҳиб Мигел Пахаресни даволаганди.





