АсосийDunyo

Москва метросида йўловчи аёл ўзини поезд остига ташлади

Москва метросининг Филевская йўналишидаги «Международная» бекатида аёл йўловчи релсларга ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия пойтахти метрополитени матбуот хизмати ахборотига таяниб «Москва» агентлиги хабар берди.

«Соат 11:25 да (Москва вақти билан) аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд остига ўзини ташлади. Соат 11:29 да унинг жасади релсдан олинди», − дейилади хабарда.

Ҳалок бўлган йўловчининг жасади релсдан олингунча ушбу йўналишдаги поездлар ҳаракати тўхтатиб турилган, бироқ ҳозир иш режими тўлиқ тикланган.

 

    Бошқа янгиликлар