АсосийDunyo

Грин Кард лотереясига рўйхатга олиш давом этмоқда

АҚШ Давлат Департаменти шуни эслатиб ўтадики, 2016 йил «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар — DV» (Грин Кард) Лотереясига рўйхатга олиш даври 2014 йил 1 октябрдан 2014 йил 3 ноябргача жамоат учун очиқ бўлади

Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV» дастури орқали 50000  та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Визалар сўнгги беш йил мобайнидаги иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ визалар миқдори белгиланади.

Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.

    Бошқа янгиликлар