АсосийDunyo

2007 йилнинг энг яхши футболчиси карьерасини янгилаши мумкин

'2007 йилнинг энг яхши футболчиси карьерасини янгилаши мумкин'ning rasmi

Бразилиялик ярим ҳимоячи Кака карьерасини янгитдан бошлаши мумкин, деб хабар берди Газета.ру нашри.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълумотларига кўра, футболчи Италиянинг учинчи дивизионидаги “Монца” клуби билан шартнома имзолаши мумкин. Гап шундаки, клуб соҳиби Сильвио Берлускони Какадан жамоани В сериясига чиқишда ёрдам беришини сўраган.

Кака 2017 йилнинг декабрь ойида ўз фаолиятини тугатганини эълон қилган эди. Охирги марта бразилиялик футболчи “Орландо Сити” (АҚШ) клубида тўп сурган эди.

Кака 2007 йили “Олтин тўп” соҳиби бўлган.

    Бошқа янгиликлар