Маълумотларнинг ошкор бўлиши туфайли Facebook компаниясига 1,62 млрд. доллар ҳисобидаги жарима солиниш хавфи бор, деб хабар бермоқда Вести нашри.
Гап шундаки, ўтган кунларда хакерлар томонидан 50 млн. ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аккаунтларига ҳужум бўлган бўлиши тахмин қилинмоқда.
Таъкидланишича, компания хакерлар ҳужумидан уч кун ўтибгина билдирги берган.
Гарчи компаниядагилар ҳозирда парол ва аккаунтларни алмаштиришга ҳожат йўқлигини айтишаётган бўлса-да, ҳар эҳтимолга қарши, ижтимоий тармоқлардаги паролларни алмаштирган маъқул.






