АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга етиб келди

'Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга етиб келди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Агра шаҳрига ташриф буюрди. Ўзбекистон делегацияси аэропортда тантанали кутиб олинди.

Президентимиз бу ерда жаҳонга машҳур Тож маҳал обидасини бориб кўради.

Давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар эртага Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар