АсосийDunyo

Ирландиялик 67 ёшли Майк Келли самолёт моделларини йиғади

'Ирландиялик 67 ёшли Майк Келли самолёт моделларини йиғади'ning rasmi

Ирландиялик 67 ёшли Майк Келли ярим асрдан бери самолёт модделларини йиғади, деб хабар берди РИА новости нашри.

У ҳозирда авиация соҳасидаги дунёдаги энг катта коллекция соҳиби ҳисобланади. Айни кунларда Ирландиянинг Шаннон шаҳрида Майк Келлининг шахсий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ерда 2300 дан ортиқ самолёт моделларини кўриш мумкин. У ўз коллекциясини бойитиш учун йилига 12 минг доллар сарфлайди. Кўргазма барча учун очиқ. “Мен болалигимда самолётларга жуда қизиққанман. Уйим ҳам аэропорт яқинида жойлашган. Чунки самолёт шовқинини эшитиш менга жуда ёқади”, деди Майк Келли.

    Бошқа янгиликлар