АсосийDunyo

Туркия президенти БМТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашди

'Туркия президенти БМТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашди'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокидаги ассамблеяси доирасида бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашди, деб маълум қилди Vesti.ru нашри.

Буюк Британия бош вазири Тереза Мей, Франция президенти Эммануэль Макрон, Греция бош вазири Алексис Ципрас, Эрон раҳбари Ҳасан Руҳоний ҳамда Германия канцлери Ангела Меркель шулар жумласидандир. Учрашувлар чоғида Тоййиб Эрдўған Қўшма Штатлар бутун дунёни иқтисодий урушга тортаётганини, Анқара ва Берлин бошқа мамлакатлар билан бирга савдо можароларининг олдини олиши кераклигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар