Ҳиндистоннинг шимолий минтақасида об-ҳаво ёмонлаши ёмғир ва қор ёғаётгани туфайли тоғли ҳудудларида йўллар тўсилиб қолган, деб хабар қилди Сегодня нашри.
Бунинг натижасида эса 500 дан ортиқ одам қор бўронида қолиб кетди. Ҳинд ҳаво кучлари одамларни вертолётлар ёрдамида қутқаришмоқда. Улар орасида Дания ҳамда Норвегия фуқаролари бўлиб, 5 нафар сайёҳнинг саломатлигида муаммолар бор ва улар тиббий кўмакка муҳтож. Reuters ахборот агентлигинг хабар беришича, 8 киши қор бўрони оқибатида қурбон бўлган.






