Испаниянинг жануби-шарқий ҳудудида торнадо кўринишидаги бўрон кузатилмоқда, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Бу эса ҳавонинг ифлосланишига ҳамда қутб шамолларининг кўтарилишига олиб келмоқда. Айрим жойларда бу ёмғир аралаш содир бўлаётган бўлса,баъзи ерларда қуруқ шамол туфайли экинларга зарар етмоқда. Фермерлар ҳосилидан айрилгани тўғрисида хабарлар бор.






