АсосийJamiyat

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказиладиган танловнинг туман босқичига старт берилди

'Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказиладиган танловнинг туман босқичига старт берилди 'ning rasmi

Танловнинг туман ва шаҳар босқичлари сентябрь-октябрь ойларида мамлакатимизнинг барча туман (шаҳар)ларида бўлиб ўтади. Танловнинг туман (шаҳар) босқичи жорий йилнинг 25 октябирга қадар давом этади.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ бу йилги мукофотни топширишда бир қанча янгиликлар жорий қилинди.

Жумладан бу гал мукофот таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган, ҳар бир вилоятдан икки нафардан иқтидорли қизларга берилиши белгиланди.

Шу билан бирга умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши белгиланди.

Шунингдек жорий йилги танловда иштирокчиларнинг ёш чегараси 22 дан 30 ёшгача узайтирилди, яъни бу фан-таълим соҳасида илмий изланишлар билан шуғулланаётган олима қизлар учун кенг имкониятларни яратиб беради.

Бугунги кунга келиб Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган истеъдодли қизларимиз жами 283 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 66 нафари адабиёт (23%), 64 нафари маданият (23%), 57 нафари санъат (20%), 45 нафари таълим (16%), 26 нафари фан (9%), 24 нафари спорт (8%) ва 1 нафари жамоатчилик йўналишлари бўйича ушбу мукофот билан тақдирланганлар.

    Бошқа янгиликлар