Ҳиндистоннинг Химачал Прадеш штатининг тоғли ҳудудига қор тушиши натижасида 2 нафар Германия фуқаролари тоғда қолиб кетишди, даб хабар берди ТАСС нашри.
Қорли тоғ устида бир неча соат ёрдам кутишганидан сўнг улар Ҳиндистон ҳаво кучлари томонидан қутқарилди. Аслида махсус гуруҳ штатда рўй бераётган сув тошқинлари ва ер кўчкилари оқибатларини юқоридан кузатиш учун парвозни амалга ошираётган эди. Аммо кутилмаганда пастдаги одамларни кўриб қолишган ва уларни қутқаришган.






