Хитойда кузги йиғим-терим мавсуми бошланди, мамлакатнинг деярли барча провинцияларидаги кўл ва сув ҳавзаларидан ҳосил йиғиб олинмоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.
Ҳозирда лотос (нилуфар гули)ни териш бошланган. Бу ўсимлик Хитой саноатида муҳим ўрин тутади. Унинг илдизидан мой ва парфюмерия воситалари учун керакли шарбат олинади. Сув ҳавзаларидан ҳосилни йиғиш учун барча қайиқлар жалб қилинган. Маълумотларга кўра,ҳар йили 2500 тонна лотос йиғиб олинади.






