Шотландияга ёпирилган Али тўфони бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.
Электр тармоғидаги узилишлар оқибатида 200 минг киши электр қувватисиз қолди. Шамол тезлиги соатига 140 км эканлиги қайд этилди. Шамол уйларнинг том қисмини учириб юборганини кўриш мумкин. Кўчаларда дарахтлар, устунлар қулаган ва йўл чироқлари носоз аҳволга келган. Худди шу ҳолат Ирландияда ҳам кузатилмоқда. Дублинда 50 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди.






