Каталониянинг Барселона шаҳрида минглаб одамлар мустақиллик тарафдорлари айни дамда қамоқда бўлган Каталан сиёсатчиларини ва собиқ раҳбарларини озод қилишни талаб қилишмоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.
Одамлар шаҳар кўчалари бўйлаб турли митинглар ўтказиб, транспорт ҳаракатига халал беришмоқда. Полиция референдумни тўхтатишга харакат қилмоқда. Намойиш иштирокчиларининг таъкидлашича, айни дамда ҳибсда сақланаётганлар Каталония мустақиллиги учун курашгани учунгина айбланмоқда.






