Испания пойтахти Мадрид шахрида жойлашган Ритз мехмонхонасида бахтсиз ҳодиса рўй берди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Гап шундаки, бинонинг олтинчи қаватида қулаш ҳолати рўй берди. Маълумотларга қараганда, айнан шу қаватда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлиб, қурилишда ишлатилаётган темир қурилма қулаб тушган.
Оқибатда 1 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, 11 киши олган тан жароҳати туфайли касалхонага олиб кетилган. Уларнинг барчаси қурилиш ишчилари бўлган.






