Қримнинг Армянск шаҳрида бундан бир неча кун аввал ҳавонинг кимёвий ифлосланиш ҳолати рўй берган эди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Заҳарли ҳаво ҳамон инсонлар саломатлигига хавф солмоқда.Тозалаш ишлари узлуксиз олиб борилаётганига қарамай, ҳамон кимёвий ифлосланиш аломатлари мавжуд. Одамлар ўткир ҳид ва атрофдаги рангсиз ёпишқоқ моддадан шикоят қилишмоқда. Шаҳар кўчалари махсус сув билан ювилмоқда ва махсус ходимлар муаммога қарши курашишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Армянск шаҳрида кимёвий заводдаги портлаш оқибатида ҳавога заҳарли моддалар тарқалган эди.Портлаш сабабларига эса ҳалигача ойдинлик киритилмаган. “Ҳалигача воқеа сабаблари аниқланмаганидан ҳайронман. Менимча, бу кимёвий разведка. Сабаби ушбу заводда бу каби кимёвий моддалар ишлатилмаслигини яхши биламан”, деди шаҳарда яшовчи фуқаролардан бири.






