Пойтахтимизнинг Миробод туманида жойлашган ва айни пайтда бузилган аёллар колонаси ўрнида янги миротуман қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда podrobno.uzга туман маъмурияти раҳбари Шарофиддин Қодиров хабар берди.
Аҳоли яшаш даҳаси ёки шаҳарсозлар тили билан айтганда “мини-шаҳарча”да 15 та 9 қаватли уйлар барпо этилади. Шунингдек, болалар майдончаси, савдо қаторлари, турли хизмат кўрсатиш бинолар қад ростлайди. Бир сўз билан айтганда, аҳоли учун барча шароитлар яратиб берилади.
Янги туманча ўрнидаги аёллар колонаси эса Тошкент вилоятига кўчирилган.





