АсосийDunyo

Туркияда ўрмонлар ёнмоқда

'Туркияда ўрмонлар ёнмоқда'ning rasmi

Туркияда Кумлужа шаҳри яқинида ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда, дея маълум қилмоқда Ren.tv нашри.

Reuters ахборот агентлиги берган маълумотларга кўра, ҳозиргача 40 гектар майдон аланга ичида қолган. Бу майдондаги ўсимлик ва дарахтлар кулга айланиб бормоқда. Вертолётдан олинган тасвирларда оловдан қуюқ тутун чиқаётганини кўриш мумкин. Бу эса яқин атрофда истиқомат қилувчи инсонлар саломатлиги учун хавфли. Ўт ўчирувчилар вазиятни назорат қилишга уринишмоқда. Бироқ ҳозирча бунинг уддасидан чиқишолмаяпти.

    Бошқа янгиликлар