АҚШнинг Шимолий Каролина штатига ёпирилган Флоренция довули яна 17 кишини ҳаётига зомин бўлди, дея хабар берди Segodnya.ua нашри.
Энг сўнгги хабарларга кўра, 400 мингдан ортиқ киши ҳамон электр энергиясисиз қолмоқда. Эндиликда ҳукумат олдида янги муаммо пайдо бўлмоқда. Яъни тоза ичимлик сувини сақлаб қолиш. Сабаби тошқинлар туфайли захира сув омборлари ҳам зарар кўрмоқда. Бу эса сувнинг ифлосланишига ва юқумли касалликларнинг тарқалишига олиб келиши мумкин.






