Австралиянинг Сидней шаҳрида мусиқа фестивали бўлиб ўтаётган вақтда 2 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Бунга сабаб эса улар тадбир давомида гиёҳванд моддаларни ҳаддан зиёд кўп қабул қилганидир. Улар 23 ёшли йигит ва 21 ёшли қиз экани хабар қилинмоқда. Шунингдек, яна 13 нафар инсон аҳволи оғирлашиб қолгани сабаб касалхонага олиб кетилган. Полиция берган маълумотларга кўра, уларнинг барида гиёҳванд моддани истеъмол қилгани аломатлари аниқланган.






