АсосийShou-biznes

"Арвоҳ овловчилар" тўрт асрдан кейин қайтишади

“Вегасда қизлар базми” ва “Юбкали полициячилар” комедия фильмлари режиссери Пол Фейг “Арвоҳ овловчилар” фильмининг тўртинчи қисмини суратга олади.  Янги картинанинг аввалгилардан асосий фарқи шундаки, бу сафар бош ролни аёл киши ижро этади, дея хабар беради RTE.

"Бу расмий хабар. Мен янги “Арвоҳ овловчилар”ни тасвирга оламан, сценарийни эса Кэти Дипполд ёзади. Ва фильмда жуда кулгули аёллар рол ўйнашади”, - дейди режиссер ўз “Твиттер”и орқали..

“Арвоҳ овловчилар”нинг биринчи қисми 1984 йили экранга чиққан бўлиб, ижарада жуда катта мувафақиятга эришган эди. Саргузаштталабларнинг иккинчи фильми эса 6 йилдан сўнг эфир юзини кўрди.

    Бошқа янгиликлар