Эронда икки театр ходими ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Гап шундаки, ушбу театрда Уильям Шекспирнинг “Ёз тунидаги туш” номли пьсаси саҳнага қўйилган. Эрон қонунларига кўра, аёллар омма олдида рақсга тушишлари, хусусан, буни эркаклар билан бирга амалга оширишлари ман этилган. Шу боис пьеса режиссёри ва театр менежери ҳибсга олинган.






